Оглавление
- Муқаддима
- Биринчи боб
- Иккинчи боб
- Учинчи боб
- Тўртинчи боб
- Бешинчи боб
- Олтинчи боб
- Еттинчи боб
- Саккизинчи боб
- Тўққизинчи боб
- Ўнинчи боб
- Ўн биринчи боб
- Ўн иккинчи боб
- Ўн учинчи боб
- Ўн тўртинчи боб
- Ўн бешинчи боб
- Ўн олтинчи боб
- Ўн еттинчи боб
- Ўн саккизинчи боб
- Ўн тўққизинчи боб
- Йигирманчи боб
- Йигирма биринчи боб
- Йигирма иккинчи боб
- Йигирма учинчи боб
- Конец ознакомительного фрагмента
Ўн биринчи боб
Дубайнинг қуёш нурлари остида ялтирайдиган осмонўпар бинолари, инсон қўли билан бунёд этилган ороллари ва машҳур зодагонларнинг ҳашаматли виллаларидан ўттиз километр олисда Шаржа шаҳри жойлашган. Шаржа – ўта консерватив Ислом маркази ва Бирлашган Араб Амирликларининг маданий пойтахти ҳисобланади.
Олти юздан ортиқ масжиди ва энг яхши университетлари билан Шаржа илоҳиёт ва фан борасида юксак маррага эришганди. Унинг ютуқларида беҳисоб нефт манбаларидан келадиган даромад ҳамда халқининг сифатли таълим олишини ҳар нарсадан устун қўювчи бошқарувчининг ўрни беқиёс эди.
Бу оқшом Шаржа аҳолисига қадрдон аллома – Саид ал‐Фадлнинг оиласи ибодат учун бир жойга тўпланди. Бу сафар анъанавий таҳажжуд намозини ўқиш ўрнига улар куни кеча сирли равишда ғойиб бўлган севимли дада, амаки ва турмуш ўртоқларининг соғ‐омон қайтишини сўраб, саждага бош қўйдилар.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, ҳамкасбларидан бири икки кун олдин Дунё динлари парламенти йиғилишидан қайтганидан бери аллома ўзини жуда ғалати тутганини гапириб берган. Ҳамкасби, шунингдек, Саиднинг телефонда ким биландир қаттиқ тортишганини эшитган. Суҳбат инглизча бўлгани учун у ҳеч вақони тушунмаган, лекин аллома бир исмни қайта‐қайта такрорлаганига ишончи комил эди:
Эдмонд Кирш.